“Сити” икки таклифи рад этилгач, супертрансфердан воз кечди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси учун асосий нишон сифатида белгиланган “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон трансферидан воз кечишни кўриб чиқмоқда.

Ҳозиргача клуб икки марта таклиф берган, аммо ҳар икки таклиф ҳам рад этилган.

Иккинчи таклиф умумий ҳисобда 120 миллион фунтни ташкил қилди. Шундан 100 миллион фунт кафолатланган маблағ эди. Агар бу трансфер амалга ошса, Англия футболи учун янги рекорд бўларди.

Бироқ “Форест” хўжайини Евангелос Маринакис бу суммани етарли деб ҳисобламаган. Охирги маълумотларда “ўрмончилар” Андерсон учун камида 130 миллион фунт талаб қилиши келтирилган.

“Сити” президенти Халдун Ал-Муборак футболчининг нархи бунчалик юқори эмас, деб ҳисоблайди ва ортиқча маблағ тўлашни истамайди.

Daily Mirror хабарига кўра, клуб Андерсон учун курашни тўхтатиб, Сандро Тонали каби бошқа вариантларга ўтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!