“Сити” мухлисларига катта хушхабар
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасида 33-турдан сўнг мусобақа пешқадами бўлган йиллари ҳеч қачон чемпионликни қўлдан чиқармаган
Хосеп Гвардирла шогирдлари чемпионатнинг 34-турида сафар учрашувида “Бёрнли”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ғалаба орқали “шаҳарликлар” очколари сонини 70 тага етказиб, мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.
Opta маълумотига кўра, “Сити” 33-турдан кейин пешқадам бўлган ҳолатларда ҳеч қачон чемпионликни бой бермаган.
Жорий мавсумда жамоа охирги марта биринчи турдан сўнг август ойида жадвалда 1-ўринни эгаллаган эди. Яқингача “Арсенал” футболчилари “Сити”дан 9 очко фарқ билан олдинда эди, аммо улар устунликни сақлаб қола олмади.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” сўнгги 22 йил давомида чемпион бўла олмаган. “Канонирлар” бир неча мавсумдан бери узоқ муддат чемпионатда пешқадамлик қилганига қарамай, ҳал қилувчи паллада рақибларини олдинга ўтказиб юборяпти.

Фикрлар