"Сити" раҳбарияти Гвардиола талаб қилаётган ҳимоячини олиб бера оладими?

"Манчестер Сити" "Наполи" ҳимоячиси Калуди Кулибали хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг агенти Фали Рамадани дам олиш кунлари 29 ёшли сенегаллик футболчининг трансфери масаласида неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис билан учрашди, дея хабар бермоқда Жанлука Ди Марцио.

Таниқли инсайдер маълумотига кўра, "Сити" раҳбарияти ҳимоячи учун 75 миллион евро тўламоқчи эмас.

Шунингдек, Кулибали учун "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!