"Сити" сафарда очко йўқотди
Гвардиола шогирдлари ғалаба қозона олмади.
Англия Премьер-лигаси 6-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Манчестер Сити" учрашуви якунланди. Унда 1-1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, 18-дақиқада мезбонлар вакили Майкл Антонио ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида Фил Фоден тарози паллаларини тенглаштирди. Ҳар икки жамоа аъзолари кўп бора ҳужумлар ташкиллаштирганига қарамай, ҳисоб ўзгармади.
- 90+4

Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2

Маҳрезнинг зарбасини Фабиански қайтарди.
- 90

Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 86

Бирга-бир вазиятдан Стерлинг фойдалана олмади. Жамоалар ўйин сўнгида фаолликни оширди.
- 84

Пабло Форналс бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Жуда қулай имконият кўкка совурилди.
- 82
"Вест Хэм"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.
- 80

Де Брюйненинг стандарт вазиятдан берган зарбасини Фабиански ушлаб олди.
- 79

Стерлингни йиқитган Огбонна огоҳлантирилди.
- 78

Кайл Уокер ўз ўрнини Александр Зинченкога бўшатиб берди.
- 76
"Сити" катта устунлик билан ҳужум қилмоқда.
- 74
Фоден унга узатилган тўпга етиши учун тезлиги панд берди.
- 71
Де Брюйненинг марказга оширган тўпига ҳеч ким ета олмади.
- 68

Жарред Боуэн майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ҳаллер ўйинни давом эттиради. Шунингдек, Де Брюйне Бернарду Сильвани алмаштирди.
- 67
Ярмоленконинг узоқ масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 65
"Вест Хэм" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Бироқ ҳужум муваффақиятсиз якунланди.
- 63
Стерлинг жарима майдони ичига узатган тўпга Фоден ета олмади.
- 61

Бу сафар узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрган Уокернинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 59
Кайл Уокернинг жарима майдонига узатмаси жуда ноаниқ кетди.
- 57
Манчестерликлар тўлиқ устунликни қўлга олмоқда.
- 54
Канселу жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади. Қулай вазият қўлдан кетди.
- 52

Майкл Антонио майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Андрей Ярмоленко ўйинга қўшилди.
- 51

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Фоден ҳисобни тенглаштирди!
Канселу қанотда рейд уюштириб, марказда турган шеригини тўп билан таъминлади. Фоден дарвозани ишғол этди.
- 50
"Сити" тўпни назорат қилмоқда.
- 48
Бўлимни меҳмонлар фаол бошлади. Родрининг зарбаси ҳимоячига тегиб қолди.
- 46

Иккинчи тайм бошланди!
- 46

Бўлимлар оралиғида "Сити" таркибида ўзгариш: Фил Фоден Серхио Агуэро ўрнига майдонга тушди.
- 46
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1

Танаффус!
- 45

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44
"Вест Хэм" штурм уюштирмоқда. Меҳмонларга ҳимояланиш осон бўлмаяпти.
- 42
Тайм сўнгини майдон эгалари фаолроқ ўтказмоқда.
- 39
Антонио ҳужумда қоида бузди.
- 37
Қулай позицияга чиқиб бориш учун Гюндоганнинг тезлиги етмади.
- 35

Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Сити" футболчилари осонлик билан бартараф этди.
- 33
Эрик Гарсиянинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 31
"Вест Хэм" ҳимояда бехато ҳаракат қилмоқда. Манчестерликлар ҳужумлари бесамар якунланмоқда.
- 28
Гвардиола шогирдлари босим уюштирмоқда. Бироқ жарима майдонига киришга имкон бўлмаяпти.
- 25

Дарҳол қарши ҳужумга ўтган "шаҳарликлар" чап қанотдан марказга узатма амалга оширди. Маҳрезнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 25
Антонио рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам пенальти йўллигини айтди.
- 24
Ноаниқ узатма туфайли меҳмонларнинг ҳужуми тўхтаб қолди.
- 23
Ҳисобда олдинга ўтиб олган мезбонлар тўп назоратини ҳам қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
- 21
Рақиб жарима майдони яқинида "Сити" яхши стандартга эга бўлди.
- 18

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Майкл Антонио ҳисобни очди!
Соуфалнинг узатмасини Майкл Антонио чалқанча услубда дарвозага йўллади. Эдерсон тўпни қайтара олмади.
- 16
Агуэронинг жарима майдони марказига узатган тўпига Стерлинг мослаша олмади. Қулай вазият қўлдан кетди.
- 14
Диаш Бернарду узатган тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 11
"Сити" рақиб ярим майдонида тўпни назорат қилган ҳолда янги ҳужумларни ташкил қилишга пайт пойялаяпти.
- 9
Лондонликлар тўпни назорат қилиш орқали рақиб ҳужумларидан қутулмоқчи.
- 8
Бернарду "Сити"нинг қарши ҳужумини ривожлантира олмади.
- 6
Канселунинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 3
Гюндоган ўзига узатилган тўпга ета олмади.
- 2
"Сити" тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 1

Ўйин бошланди.
- 0
Лондондаги "Олимпия" стадионида ўйинга барча нарса шай ҳолатда.
- 0
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- 0
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 6-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Манчестер Сити" учрашуви бошланмоқда. Матнли трансляцияни бошлаймиз.
Изоҳлар (0)