
"Сити" Уокернинг супер голи эвазига 3 очко олди
Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Шеффилд" - "Манчестер Сити" учрашуви ўз якунига етди. Унда "шаҳарликлар" 0:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Учрашувда киритилган ягона голга Кайл Уокер муаллифлик қилди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'
Ландстремнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этгандек кўринди. Лекин ҳакамлар бундай, деб ҳисобламади.
- 85'
Маҳрез ўрнига Гюндоган майдонга тушмоқда.
- 81'
Лов ўрнига МакГолдрик майдонга тушди.
- 81'
Маҳрез яна зарба беришга кечикди.
- 77'
"Сити" тўпни назорат қилишга урунмоқда. "Шеффилд" прессинг уюштирмоқда.
- 74'
Стерлинг барча ҳимоячиларни алдаб ўтишга эришди, аммо зарба беришга кечикди.
- 70'
Ландстремнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 68'
Майдон марказини мезбонлар бой бериб қўймоқда.
- 65'
Ампаду ўрнига Норвуд майдонга тушмоқда.
- 64'
Де Брюйненинг узатмасини Бэшем ўтказмади.
- 62'
Бироз аввал Озборн ўрнига Ландстрем майдонга тушди.
- 58'
Рамздейл Маҳрезнинг жаримадан йўллаган зарбасини қайтаришга эришди.
- 53'
Бэшем тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришда кичик хатога йўл қўйди. Яқин орада "Сити" футболчилари бўлмагани унинг фойдасига ишлади.
- 52'
Рамздейл тўпга чиқишда ишончсиз ҳаракат қилди. Аммо зарбани қайтаришга эришди.
- 49'
"Шеффилд"нинг жарима майдонига узатилган тўплари муваффақиятсиз кетмоқда.
- 47'
Таймни мезбонлар фаол бошлади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
"Шеффилд" яна олдинга ўта бошлади. "Сити" тайм сўнгида рақибларига бироз ўйнаш имконини бермоқда. 45 дақиқа бир хил темпда ўйнаб бўлмаслиги табиий.
- 41'
Ферраннинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 37'
Кевин яна бир стандартни амалга оширди. Ҳимоячилар жарима майдонидагиларга ҳалақит беришга эришди.
- 35'
Де Брюйненинг жаримадан йўллаган зарбаси ўхшамади.
- 33'
Торресни жарима майдони яқинида йиқитишди.
- 31'
Канселунинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 30'
Стерлингни ушлаб қолишга ҳимоячилар қийналмоқда.
- 28'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Уокернинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвозанинг ап бурчагига кириб кетди.
- 27'
Ферран Торрес бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. Ремздейл тўпга ўз вақтида чиқиб келди. Офсайд ҳам бор экан.
- 26'
Маҳрезнинг эркин ҳаракат қилишига ҳимоячилар йўл қўймаяпти. Унинг ўзи ҳам зарба ва узатмалар беришда кечикмоқда.
- 24'
Маҳрезнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 22'
"Сити" яна тўпни назорат қилмоқда.
- 19'
Родригонинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 17'
Ремздейл жарима майдонига узатилган тўпни узоқлаштириб юборди.
- 15'
"Шеффилд" олдинга ўта бошлади.
- 13'
Бурчак зарбасидан сўнг, Льяпорт ноаниқ зарба берди.
- 12'
Стерлингнинг узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
- 9'
Манчестерликлар рақиб ярим майдонида қисқа паслар билан ўйнамоқда.
- 7'
"Шеффилд" тез тўпни йўқотмоқда. Рақиб прессингда яхши ўйнамоқда.
- 5'
Яна бир ноаниқ пас "Сити" ҳужумини барбод қилди.
- 4'
Маҳрезнинг паси жуда муваффақиятсиз чиқди. Ўзи ҳам жамоадошларидан узр сўрамоқда.
- 2'
Офсайд сабаб "шаҳарликлар" ҳужуми тўхтатилди.
- 2'
"Сити" дарҳол тўп назоратини қўлга олди.
- 1'
Учрашув бошланди.
- 0'
Ўйин Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Нобби Стайлс хотирасига бир дақиқалик сукут ва мусиқий сукунат билан бошланмоқда.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 7-тури давом эттирилади. "Манчестер Сити" "Шеффилд" майдонига сафар уюштирмоқда ва ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар