"Сити" ва "Ювентус" бир футболчи учун рақобатлашади

"Вулверхэмтон" клуби форварди Адама Траоре фаолиятини "Манчестер Сити" ёки "Ювентус"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, иккала жамоа ҳам 24 ёшли футболчи учун курашишга тайёр. Аммо, “Вулверхэмптон” Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса, Траоре жамоада қолади.

Адама жорий мавсум АПЛ клуби сафида 47 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!