“Сити” ёзнинг илк трансферини ҳал қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” ёзда биринчи бўлиб трансфер қиладиган футболчи номи маълум бўлди. Манчестерликлар Франциянинг “Труа” жамоаси билан ҳужумчи Матис Детурбе трансфери бўйича келишувга эришди. Бу харид учун “шаҳарликлар” 15 миллион евро сарфлашга розилик берди.

Спорт директори Уго Виана жамоа таркибини янгилашда давом этмоқда ва асосий эътиборни истиқболли ёш футболчиларни жалб қилишга қаратмоқда.

Жорий мавсумда 18 ёшли ҳужумчи Лига 2 ўйинларида саккизта самарали ҳаракатни амалга оширди.

Уго Виана 2025 йил июль ойида Чики Бегиристайн ўрнига спорт директори этиб тайинланганидан бери жамоани жиддий ва пухта тарзда қайта қуриш ишларини олиб бормоқда.

Унинг дастлабки фаолияти таркибни янгилашга қаратилган йирик трансферлар билан бошланган. Жумладан, Жанлуижи Доннарумма трансфери амалга оширилди, шунингдек 2026 йил январ ойида Марк Гехи ва Антуан Семеньо харид қилинди.

Бундан ташқари, таркибни қайта кўриб чиқиш натижасида Бернарду Силва ва Жон Стоунзнинг ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда. Бу эса ёш футболчилар учун жой бўшатишга қаратилган.

Келгуси ёзда яна бир нечта йирик трансферлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Улар орасида ўнг қанот ҳимоячиси ва ярим ҳимоя чизиғида янгилик бўлиши эҳтимоли катта. Бу жараёнда Эллиот Андерсон номи ҳам тилга олинмоқда.

Шу билан бирга, ёш истеъдодлар клуб учун устувор йўналиш бўлиб қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!