
“Сити”га суперюлдуз келади
Хосеп Гвардиола охирги ярим йил ичида жамоага ўнга яқин янги ижрочиларни қўшиб олди. Абдуқодир Ҳусановнинг келиши билан бошланган трансфер сиёсати асосан иқтидорли ёшларни олишга қаратилган эди. Шу билан бир қаторда Хосеп Гвардиола суперюлдуз даражасидаги ўйинчилар трансферига ҳам қарши эмас.
Манчестерга келиши кутилаётган ана шундай машҳурлардан бири “Реал” ҳужумчиси Родриго Гоэсдир.
Таниқли инсайдер Николо Скира бразилиялик футболчининг “Манчестер Сити”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.
Манбанинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” Родриго билан музокара ўтказган ва унга беш йиллик шартнома таклиф қилган.
Энди кўп нарса 24 ёшли футболчининг якуний қарорига боғлиқ. Агар Родриго Мадриддан кетишга розилик берса, “Манчестер Сити” мутасаддилари бу трансфер учун “Реал”га 100 миллион евро атрофида маблағ ажратишга тайёр.
Комментарии