“Сити”га янги ҳимоячи келади
Европанинг икки гранди – “Манчестер Сити” ва “Бавария” таркибини кучайтириш мақсадида “Челси”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюсто бўйича маълумот сўраб мурожаат қилди.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби 23 ёшли футболчига жиддий клублардан чорлов бўлаётганига қарамай, уни сотишни истамайди. Клуб раҳбарияти янги бош мураббий Хаби Алонсо унга таянишини ҳисобга олмоқда.
“Аристократлар” франциялик ҳимоячи билан унинг тараққиётини инобатга олган ҳолда яхшиланган шартлар асосида янги келишув муҳокамасига тайёр.
Ўтган мавсумда Гюсто барча мусобақаларда 49 та ўйинда қатнашиб, учта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар