"Сити"нинг ижарадаги юлдузи жиддий жароҳат олди
"Эвертон"да ижара асосида тўп сураётган "Манчестер Сити" клуби қанот ҳужумчиси Жек Грилиш яқин орада ливерпулликларга ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, 21 январь куни "ирислар" тиббий штаби текширув ўтказган, натижада илгари тахмин қилинган оёқ панжасининг стресс синиши ташхиси тасдиқланган.
Қайд этилишича, англиялик вингернинг тахминий тикланиш муддати уч ой.
Жорий мавсумда Грилиш "Эвертон"нинг барча мусобақалардаги 22 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди.



Фикрлар