“Сити”нинг машҳур юлдузига қудратли клуб кўз тикди

Бундеслиганинг энг бадавлат клуби “Бавария” ёзги трансферлар вақтида “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани қўлга киритиш учун курашади.

Sport.es сайти Мюнхен суперклуби мутасаддилари 29 ёшли португалиялик футболчи билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун унинг агентлари билан алоқа ўрнатгани ҳақида хабар тарқатди.

Жорий мавсумда чемпионликни қўлдан чиқарган “Бавария” янги лойиҳани амалга оширмоқчи ва бу йўлда харажатлардан қочмайди. Бернарду Силва айнан ана шу лойиҳасида Мюнхенга олиб келиниши керак.

“Бавария” бу режасини рўёбга чиқариш учун 58 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши талаб этилади. Мюнхенликлар Силванинг ўзига узоқ муддатли шартнома ва яхшигина маош таклиф қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!