
"Сити"нинг янги футболчиси 20 дақиқа ўйнаб, жароҳат олди
Айни вақтда Англия кубоги доирасида "Лейтон" - "Манчестер Сити" баҳси давом этмоқда ва "шаҳарликлар" ҳозирча 0:1 ҳисобида имкониятни бой бермоқда.
Ачинарлиси, мазкур беллашувнинг 20-дақиқасида "Сити" "шаҳарликлар" яқинда ўз таркибига қўшиб олган Нико Гонсалес жароҳат олди. Шунингдек, у гол бўлган эпизодда хато қилганди.
Маълумот учун, "шаҳарликлар" уни "Порту"дан 60 миллионга сотиб олганди. У таянч ярим ҳимояда Родрига ўринбосар бўлиши кутилаётганди.
Қайд этиш лозим, ушбу ўйинда легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилган.
Фикрлар