Слоан Стивенс Мексикада порламоқда
Ads

"WTA Abierto Mexicano Telcel - 2018" турнирининг биринчи даврасида америкалик Слоан Стивенс франциялик Полин Парментьени аяб ўтирмади.

Мазкур учрашувда Слоан рақибига тезкор ўйин намойиш этди. Унинг кортда бундай ҳаракатланишини кутмаган Полин ўйин якунида 6:4, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди Слоан Стивенс мусобақанинг иккинчи даврасида голландиялик Аранта Рус билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, Аранта биринчи даврада америкалик Кайла Дэй устидан 4:6, 6:1, 6:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Sports.uz