Слоан Стивенс Ватанида ожиз қолди
Ads

Америкалик теннисчи Слоан Стивенс Вашингтон шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасида муваффақиятсизликка учради.

Слоан мазкур босқичда швециялик Ребекке Петерсонга қарши кортга чиқиб, якунда 2:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "Citi Open" мусобақасининг иккинчи даврасида Петерсон мезбонлар вакили Сачия Викери, ёки итальялик Камила Жоржига қарши кортга чиқалиган бўлди.