Снейдер: "Салоҳ – ўз даврининг энг яхшиларидан бири"

CHERY AUTO

Нидерландлар терма жамоаси ва "Интер"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг фаолиятига юқори баҳо берди.

Tecno

"Салоҳ кўп йиллардан буён юқори даражада ўйнаб келмоқда. Унинг тезлиги, техникаси ва статистикаси бунга яққол далил. У замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бири, ҳатто тарихдаги энг буюуклардан деб айтиш мумкин" — деди Снейдер "winwin" нашрига берган интервьюсида.

Mohamed Salah of Liverpool during a training session at AXA Training Centre on July 15, 2025 in Kirkby, England.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан буён мерсесайдликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. Шу вақт мобайнида у жамоа сафида 401 та ўйинда майдонга тушиб, 245 та гол ва 113 та ассист қайд этган. 

33 ёшли ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2027 йил ёзигача мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!