Собиқ футболчи "Манчестер Сити"га Канте трансферини маслаҳат берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўтмишда машҳур бўлган футболчи Дин Сондерс "Манчестер Сити" клубига тажрибали ярим ҳимоячи Н’Голо Кантени жамоага жалб этишни маслаҳат берди.

"Бу мавсумдаги энг яхши трансфер бўлиши мумкин. У таянч зонада ҳимоячи каби фикрлайди ва бутун майдонни ёпиб бера олади. У 34 ёшми? У ҳали ҳам юқори даражада ўйнай олади", — дея Сондерс сўзларини келтиради "talkSPORT".

Мутахассиснинг фикрича, франциялик ярим ҳимоячига бир йиллик шартнома таклиф қилиш етарли бўлади. Канте аввалроқ Англия чемпионатида "Лестер" ва "Челси" жамоалари сафида тўп сурган. Айни пайтда у Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Жорий мавсумда Н’Голо Канте 17 та учрашувда майдонга тушиб, бир марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!