Собослаи Евро тарихига кирди
"Евро-2024"нинг "A" гуруҳидан ўрин олган Венгрия - Швейцария учрашувида Доминик Собослаи жамоасини капитани сифатида майдонга олиб чиқди.
Шу тариқа, "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси турнир тарихидаги энг ёш сардорга айланди. У эндигина 23 ёшга тўлган. Ушбу чемпионатдаги энг қари капитан бу Криштиану Роналду ҳисобланади (39 ёш).
Эслатиб ўтамиз, Венгрияни иккинчи турда Германияга қарши ўйин кутиб турибди.
Фикрлар