София Кенин барчасини тўғри бажарди
Ads

Америкалик София Кенин ва италиялик Жасмин Паолини Гуанчжоу шаҳрида ўтаётган мусобақанинг чорак финалида ўзаро рақобатлашди.

Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда София рақибини 7:5, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа "Guangzhou Open"нинг навбатдаги босқичида, Кенин россиялик Анна Блинкова билан финал босқичига ўтиш учун ўзаро рақобатлашади.