
София Кенин навбатдаги соврини томон интилмоқда
Англиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта дубулға" мусобақасининг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида биринчи давра учрашувлари давом этаётганидан хабарингиз бор.
Ушбу босқичда америкалик София Кенин ва австралиялик Астра Шарма ўзаро тўқнашди. Улар ўртасидаги баҳсда София рақибини 6:4, 6:2 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа "Wimbledon" чемпионатиянинг иккинчи даврасига чиққан Кенин, энди украиналик Даяна Ястремскаяни синовдан ўтказади.
Фикрлар