"Сўғдиёна" - "Куала-Лумпур Сити" учрашувида нималар содир бўлди? (матнли трансляция)

ОФК Кубоги ҳудудлараро финал босқичи доирасида "Сўғдиёна" ва "Куала-Лумпур Сити" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Қуйида ушбу муҳим беллашувдан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади. Томонлар баҳсни қуйидаги таркибда бошлади:

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Лука Чермель, Марко Колакович, Шаҳбоз Жўрабеков, Виталий Денисов, Абдужалил Маназаров, Искандар Шойқулов, Жасур Ҳасанов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шоҳруз Норхонов. Бош мураббий - Улуғбек Бақоев.

"Куала-Лумпур Сити": Кевин Мендоза, Камал Азизи, Жанкарло Галлифуоко, Деклан Ламберт, Ирфон Закариё, Райан Ламберт, Жафри Яҳё, Акром Маҳинан, Пауло Жозе, Ромель Моралес, Партибан Жанасекаран. Бош мураббий - Боян Ходак.

"Сўғдиёна" - "Куала-Лумпур Сити" 0:0

Футбол лотереяси бошланмоқда. Биз воқеаларни қуйидагича белгилаб борамиз:

 - ГОЛ

 - СЕЙВ

 - НОАНИҚ ЗАРБА

"Сўғдиёна" - "Куала-Лумпур Сити" 1:2

Рақиб футболчиси мўлжалда адашмади

Жавоҳир Қаҳрамонов тўпни дарвозага михлаб қўйди!

Моралеснинг идеал зарбасини Абдуллаев қайтара олмади

Жўрабековнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди.

Ҳадин Азман дарвозабонимизни алдади ва гол урди.

Лука Чермель кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

Акром Маҳинан ҳам гол урмоқда

Ҳусниддин Ғофуров ҳам кучли зарба билан гол урди.

120+2. Учрашувнинг асосий вақти тугади. Пенальтилар сериясини томоша қиламиз.

120+1. Бақоевдан ўзига хос юриш: Милан Митрович ўрнига Ширинбой Абдуллаев ўйинга қўшилди.

120. Асосий вақтга 1 дақиқа қўшилди.

120. Яна бир зарбамиздан сўнг тўп тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди.

119. "Бўрилар" майдон марказида тўпни бир-бирига узатиб, вақт ўтишини кутмоқда.

118. Малайзияликлар вакили майдонда ётибди. Чермель унга нисбатан бироз қалтис ҳаракат қилганди.

116.  Ҳасанов ўнг оёқда зарба берди. Тўп ҳимоячилар блогидан ўтмади.

115. Стандартдан жарима майдонига узатилган тўпни посбонимиз хотиржамлик билан ушлаб олди.

114. Бақоев жамоаси тўпни назорат қилмоқда. Ажойиб эшитилади а?!

113. Насриддиновнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

112.  Шоҳруз Норхонов ҳамда Абдужалил Маназаров майдонни тарк этди. Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Аюбхон Нўъмонов улар ўрнини тўлдиради.

110. Ҳимоячимиз тўпни дарвозабонга ташлаб берди. Сал қолса Митрович тўпни ушлаб қололмасди.

109. Тўлиқ устунлик вакилларимиз томонда бўлиб турибди. Лекин буни ҳисобда акс эттира олмаяпмиз.

107.  Искандар Шойқулов ўз ўрнини Даниель Насриддиновга бўшатиб берди.

107.  Қаҳрамоновнинг хавфли зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди.

106.  Навбатдаги бурчак зарбасидан фойдалана олмадик. Умуман олганда ўрганиб ҳам қолдик-ку!

106. Иккинчи экстра тайм бошланди.

105+2. Қўшимча бўлимларнинг биринчиси ниҳоясига етди.

105+1. Шаҳбоз шеригининг пасидан сўнг тўпни майдонда сақлаб қололмади.

105. Биринчи экстра таймга 1 дақиқа қўшилди.

105. Жасур Ҳасановдан навбатдаги ноаниқ зарба. Мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлмоқда.

104. Бурчакка яқин жойда Жўрабеков йиқитилди. Стандарт вазиятга эгамиз.

103. Шавкат Саломов берган пас дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

101. Лука Чермель олис масофадан хавфли зарба берди. Бироз ноаниқ.

100. Райан Ламберт, Жафри Яҳё ҳамда Деклан Ламберт майдонни тарк этди. Улар ўрнига Кенни Палраж, Факрул Айман ва Анвар Иброҳим ўйинга қўшилди.

100.  Деклан Ламберт махсус замбилда майдон ташқарисига олиб чиқилди.

98. Меҳмонлар вакилига тиббий ёрдам керак.

96. Шаҳбоз Жўрабеков бош билан зарба берди. Тўп дарвозабоннинг қўлига келиб тушди.

95. Вакилларимиз нисбатан фаолроқ. Аммо бу гол уриш учун етарли бўлмаяпти.

93. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

92. Тўп жарима майдонимиз ичида Райан Ламбертнинг қўлига тегди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

91. Қўшимча бўлимларнинг биринчиси старт олди.

90+5. Рефери беллашувнинг асосий вақти якунланганини маълум қилди. Экстра-таймлар гувоҳига айланамиз.

90+4. Қандай вазият??? Жўрабековнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Ўта қулай имконият қўлдан кетди.

90+3. Ҳасановнинг узатмасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди.

90+1. Сўнгги дақиқалар паст темпда давом этмоқда. Футболчилар чарчади.

90.  Беллашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Сўнгги сонияларни рақиб фаолроқ ўтказяпти. Бақоев шогирдлари экстра-таймларга тайёргарлик кўрмоқда чоғи.

87. Жасур жарима майдонига ёриб кирди. Аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани учун вазиятни зарба билан якунлай олмади.

86. Дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Шоҳруз ноаниқ зарба берди. Жуда қулай имконият қўлдан кетмоқда.

85. Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Норхонов Закариёга енгилди.

photo_2022-10-05_18-06-47_1

84. Боян Ходак ҳам ўзгаришга қўл урди: Партибан Жанасекаран ўрнига Ҳадин Азман майдонга тушди.

83. Пауло Жозе сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

81. Ирфон Закариё бурчакдан оширилган тўпга ноаниқ зарба йўллади.

80. Моралес товони билан зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячиларимиз ғов бўлди.

78. Беллашувдаги илк карточка Қулматовга кўрсатилди.

77. Лука Чермелнинг зарбасидан сўнг рақиб футболчиси жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

75. "Сўғдиёна" футболчиси олис масофадан ноаниқ зарба йўллади.

74. Пауло Жозе ҳужумда қоида бузди. Митрович эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

72. Маназаров қулай имкониятни қўлдан бой берди. У оёқлари остига келган тўпни дарвозага йўллай олмади.

70. Ҳасановнинг уринишидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

photo_2022-10-05_19-19-59

70. Жарима майдони яқинида Жавоҳирга нисбатан қоида бузилди. Яна бир стандарт вазият.

69. Ҳозиргина ўйинга қўшилган Саломов боши билан жуда хавфли зарба йўллади. Дарвозабондан сейв.

68. Илк ўзгариш Бақоевда: Виталий Денисов ўз ўрнини Шавкат Саломовга бўшатиб берди.

67. Ходак шогирдлари прессинг ташкил этмоқда. Бу орқали улар Денисовни хато қилишга мажбур қила олди.

66. Кичик тўқнашувда жароҳат олган Милан Митровичга тиббий ёрдам кўрсатилди.

64. Рақиб футболчилар анча хавфли ҳужум уюштирди. Яқин масофадан берилган зарбани дарвозабонимиз қайтарди.

photo_2022-10-05_19-19-58

62. Жасур Ҳасанов жарима майдони остонасида тўхтатилди. Дриблинг фойда бермади.

60. Абдужалил бош билан зарба йўллади. Бу гал ҳам ноаниқ.

58. Малайзияликларнинг тезкор қарши ҳужумини Маназаров тактик фол эвазига тўхтатди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

56. Қулматов ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Рақиб футболчилари 2-1 вазиятга чиқиб кетишига бир баҳя қолди.

55. Қаҳрамонов тўғридан тўғри зарба йўллади. Ноаниқ.

54. Ҳасанов йиқитилди. Қулай нуқтада стандарт вазиятга эгамиз.

52. Футболчиларимиз олис масофаларга ҳаволатиб узатмалар оширмоқда.

50.  Мезбонлар яна бир бурчак зарбасини кўкка совурди.

48. Бу таймни ҳам Бақоев шогирдлари нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

Биринчи тайм статистикаси билан танишинг

photo_2022-10-05_18-52-57

45+2.  Дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилмади. Танаффус!

45+1. Жўрабеков қулай имкониятдан фойдалана олмади. Тўпни тўхтатишдаги техник хато панд берди.

45.  Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

44. Бизникилар қарши ҳужумда рақибни жазолаши мумкин эди, аммо Ҳасановнинг зарбасидан сўнг Мендоза тўпни ушлаб олди.

44.  Малайзияликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

43. Бўлим сўнгида Ходак шогирдлари ўз ўйинига бироз фаоллик қўшди.

42. Узатмалар аниқлиги бўйича "бўрилар" устунлик намойиш этяпти: 77-60.

40. Малайзияликлар яхши ҳужум уюштирди. Жарима майдони яқинига оширилган тўпни Митрович ушлаб олди.

38. Чап қанотимиз яхшироқ ўйнамоқда, Ҳасановнинг бу сафарги узатмаси ҳам анча хавфли чиқди. 

36. Стадионга йиғилган мухлислар футболчилардан фаоллик талаб қиляпти.

35. Ўйин анча паст темпда давом этмоқда.

photo_2022-10-05_19-20-00 (2)

33. Норхоновнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

31. Ҳасанов - Чермель комбинациясидан сўнг Лука тўпни жарима майдонига оширди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

29. Бақоев шогирдлари рақибни марказдаёқ тўхтатишга ҳаракат қиляпти.

27. Шаҳбоз Жўрабеков чап қанотдан оширилган тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. Бироқ у тепган тўп анча юқоридан ўтиб кетди.

25. Жиззахликлар тўп назоратини қўлга олган. Бироқ ҳозирча, мезбонлар голга тортадиган хавфли вазият содир этмади. Ўз навбатида, меҳмонлар ҳам онда-сонда олдинга ўтяпти.

22. Жасур Ҳасанов аутдан ташлаб берган тўпни жамоадоши дарвозага йўллади. Посбон ўз ўрнида. 

21.  Жўрабековнинг стандартдан йўллаган тўпини Кевин Мендоза ушлаб олди.

19. Сардор Қулматовдан яна бир зарба. Дарвозабон илк сейвини намойиш этди.

17. Баҳс вакилларимизнинг кичик устунлиги остида давом этмоқда.

15.  Бурчакдан оширилган тўпни Ромель Моралес дарвозамизга йўллашга уринди. Ҳайрият, у тўпга етолмади.

14. Бу сафар Жўрабеков берган пас манзилга аниқ етиб бормади.

13. Ҳужумдаги шерикларига ёрдам бериш учун олдинга ўтган Қулматовнинг уринишига аниқлик етишмади.

11. Колаковичнинг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

photo_2022-10-05_19-20-00

10. Дастлабки 10 дақиқалик ўртача темпда ўтди. Томонлар бир-бирини ўрганмоқда.

8. Рақиблар тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда. Бақоев шогирдлари қарши ҳужумга таяняпти.

6. Кичик устунлик футболчиларимизда. Аммо аксарият паслар манзилга аниқ етиб бормаяпти.

5. Қаҳрамоновнинг узатмасидан сўнг тўпга вакилларимиздан ҳеч ким етиб келолмади.

4. Рақибдан қочиб кетган Шоҳруз дарвозани нишонга олди. Бироз ноаниқ.

2. Ҳасановнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза томон кетаётганди. Ҳимоячи блокни яхши қўйди.

1. Илк ҳужумни рақиблар уюштирди. Вазият зарбагача етиб бормади.

18:00.  Учрашувга старт берилди.

photo_2022-10-05_18-06-46_1

17:57. Икки жамоа сардорлари ҳакамлар иштирокида расмий жараёнларни ўтказиб олди.

17:56. Футболчилар ОФК мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келди.

17:55. Ассалому алайкум, қадрли футболсевар дўстлар! Матнли трансляцияни бошлаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alisher Kamalov
05/10/2022 20:50
Масалан мен мазза килдим. Энди Сугдиенани йукотадиган жойи колмади . Кубокдаку ютказиши бу уйин билан аникрое. Лекин юкоридаги Насаф ва Пахтакорга хали осон булмайди. Яша Куала Лампур. Эплаб ютди Худо 40 кунда кайтарди Сугдиенага. Етволиб вакт чузишни
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
05/10/2022 18:38
Sugdiyona U21 tashlasa ham bularkan. Raqibi maydonga umuman uynamaydiki. uyinchi yurib uynayaptiki. shu kamandalarga ham OFK bonus beradimi. qaytam utkan yil Nasaf maydoniga kelgan kamanda tezkor edi.