"Сўғдиёна" Грузия жамоасига мағлуб бўлди, Дориевдан гол!

"Сўғдиёна" жамоаси Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Грузиянинг "Рустави" клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Асосан ёш футболчиларнинг ўйин амалиётини оширишга қаратилган баҳс 1:3 ҳисобида якунланди.

"Бўрилар" сафидаги ягона гол муаллифи — Люпчо Дориев бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жиззахликлар 20 февралга қадар Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!