"Сўғдиёна" ҳимоячиси жамоадан кетди

Ўзбекистонда 2023 йилги футбол мавсуми якунланди. 

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ўтган мавсумнинг январь ойидан буён "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилиб келётган футболчи Муҳаммад Юлдошев жамоани тарк этди. 24 ёшли чап қанот ҳимоячиси Жиззах клуби сафига қишки трансферлар ойнасида "Машъал"дан келиб қўшилган эди.

Маълумот учун, жорий мавсум Юлдошев Суперлигада 8 та ва Ўзбекистон кубогида битта ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!