"Сўғдиёна" Жиззахда "Пахтакор" устидан қозонилган ғалаба тасодиф эмаслиги исботлай оладими?

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабабли кечиктирилган беллашувда майдонга тушади. Биринчи даврада "Сўғдиёна" ғолиб бўлган эди. Бу галги баҳс жанговор ўтиши аниқ.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 49 учрашув бўлиб ўтган. 40 беллашувда "Пахтакор" ғалабага эришган бўлса, 4 ўйинда дуранг қайд этилган ва 5 баҳсда "Сўғдиёна"нинг қўли баланд келган. 123 гол урган "шерлар" ўз дарвозасидан 39 тўп ўтказиб юборган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган.

Тошкентдаги 24 баҳснинг 22 тасида "Пахтакор" муваффақиятини нишонлаган. Шундан 12 ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилган. Ўз майдонида тошкентликлар 88 гол уриб, 18 тўп ўтказиб юборган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган. 1995 йилдан бери "Сўғдиёна" сафар ўйинларида очко олмаган.

Пахтакор майдонида ўтган сўнги беш учрашув:
01.10.2019 Пахтакор – Сўғдиёна 3:0
02.03.2018 Пахтакор – Сўғдиёна 2:0
26.05.2017 Пахтакор – Сўғдиёна 3:2
22.10.2016 Пахтакор – Сўғдиёна 3:0
16.10.2015 Пахтакор – Сўғдиёна 3:1

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин 21 октябрь, чоршанба куни соат 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!