"Сўғдиёна" Македония терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади
Люпче Дориев "Сўғдиёна" футболчисига айланди.
"Сўғдиёна" давралар оралиғида ўз сафига легионер футболчи қўшиб олганди. Македония терма жамоаси аъзоси Люпче Дориев Жиззах жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Дориев 1995 йилда Македонияда туғилган.
Маълумот учун, Люпче фаолияти давомида "Ҳоризонт", "Пандев академияси" , "Шкендия" жамоаларида ўйнаган. "Шкендия" сафида 25 учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.
Европа лигаси саралаш доирасида олти баҳсда қатнашиб, иккита гол ва шунча ассист амалга оширган. Шунингдек, Македония терма жамоаси сафида 7та ўйин ўтказган.
Фикрлар