"Сўғдиёна" мураббийи: "Сўнгги 30 дақиқаликни жуда яхши ўтказдик"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Раде Петрович ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бугун қандай ўйин бўлишини тахмин қилган эдик. Ўйлашимча, баҳсни яхши бошладик. 2-3 та имкониятга эга бўлдик.  Иккинчи таймни жуда яхши бошладик ва гол киритдик. Кейин ўтказиб юбордик, аммо ҳал қилувчи тўпни уришни уддаладик. Шоҳруҳ Абдураҳмоновни сафимизга қайтганидан хурсандман. У сўнгги 30 дақиқаликни жуда яхши ўтказди.

Айнан Бошкович бугун беллашув олдидан кўрсатмаларни берди. Қандай футбол кўрсатиш кераклиги борасида гаплашиб олдик.

Биз учун сўнгги ўйин жуда муҳим. "Динамо"дан сўнг, Кубокда "Нефтчи" билан куч синашамиз. Йигитларга ажойиб ғалабалар учун ташаккур билдирамиз. Ўйлашимча, танаффусга яхши кайфиятда чиқиб кетамиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Журабой
23/06/2024 15:26
Сугдиена маладец ! Галабаларинг бардавом булсин
Койил.
&
Журабой
23/06/2024 15:26
Сугдиена маладец ! Галабаларинг бардавом булсин
Койил.