"Сўғдиёна" собиқ футболчисини қайтарди
“Сўғдиёна” трансферлар эълон қилишда давом этади. “Машъал” клубидан таклиф этилган ҳимоячи Муҳаммад Юлдашев билан бир йиллик шартнома имзоланди. Мухаммад 1999 йил 17 февралда таваллуд топган.
Футболчи фаолияти давомида «Сўғдиёна», «Андижон» ҳамда «Машъал» жамоаларида тўп сурган.
Мухаммад Юлдашев 2019 йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги 3 та ўйинда майдонга тушиб 224 дақиқа ҳаракат қилган эди.
Футболчи ўтган мавсумда Машъал таркибида 25 учрашувда майдонга тушиб жами 1750 дақиқа ҳаракат қилган.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати.
Фикрлар