"Сўғдиёна" ва "Бухоро" умумий ҳисобда 50 маротоба тўқнаш келишган!

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Бухоро" кейинги турни сафарда “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади. Ўзаро ўйинлар тарихига назар соладиган бўлсак, кичик устунлик бухороликлар томонида.
Ушбу жамоалар ҳозиргача умумий ҳисобда 50 маротоба тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 23 тасида “Бухоро”, 20 баҳсда эса жиззахликларнинг қўли баланд келган. Қолган 7 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати бўйича устунлик "Сўғдиёна" фойдасига 74:69.

Томонларнинг биринчи даврадаги баҳсида “бўрилар” нинг қўли баланд келган 0:2.

Жиззахда ўтган сўнгги беш учрашув натижаси билан танишинг:
07.07.20. "Сўғдиёна" 3:1 "Бухоро"
26.05.19. "Сўғдиёна" 2:0 "Бухоро"
12.07.18. "Сўғдиёна" 3:0 "Бухоро"
25.06.17. "Сўғдиёна" 1:2 "Бухоро"
30.05.17. "Сўғдиёна" 0:3 "Бухоро".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!