"Сўғдиёна" яна бир футболчиси билан шартномани узайтирди (фото)
Тажрибали ярим ҳимоячи Даниэль Насриддинов 2023 йилги мавсумда ҳам "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилади. Насриддинов билан шартнома муддати 2023 йилнинг 1 декабригача узайтирилди.
Маълумот ўрнида, Даниэль 2022 йилда 52 та ўйинда иштирок этиб, жами 2349 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Суперлига-2022 мавсумда жами 10 учрашувда (1561 дақиқа) майдонда ҳаракат қилиб, 2 та гол уришга эришди. Шунингдек 2 та голли узатма амалга оширди.
Насриддинов ОФК кубоги доирасида 6 ўйинда майдонга тушиб, 370 дақиқа ҳаракат қилди. Ўзбекистон кубоги доирасида 7 ўйинда майдонга тушиб, бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди ҳамда 418 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати.
Фикрлар