"Сўғдиёна"нинг бугунги ўйини қолдирилди
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган "Сўғдиёна" клуби бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушиши лозим эди. Бироқ ўйин бекор бўлди. Бу ҳақида "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар берди.
"Олдинроқ хабар берганимиздек бугун Туркия йиғини доирасида жамоамиз Косова клуби «ФC Малишева»га қарши назорат учрашувида майдонга тушиши керак эди. Айни дамда Лара шаҳрида кучли ёмғир ёғаётганлиги сабабли ўйин номаълум муддатга қолдирилди", - дейилади расмий хабарда.
Фикрлар