Сол Кэмпбелл истеъфога чиқди

“Саутенд” клуби ўзининг расмий сайтида бош мураббий Сол Кэмпбеллнинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Юқоридаги манбага кўра, ушбу шартнома иккала томон розилиги билан бекор қилинган.

“Саутенд” айни дамда Англиянинг 3-дивизионида иштирок этмоқда. Кэмпбелл эса ушбу жамоани 2019 йилнинг октябридан буён бошқариб келаётган эди.

Маълумот учун, Сол Кэмпбелл фаолияти давомида «Тоттенхэм» ва «Арсенал» каби жамоаларда тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)