Сон: Бу ҳаётимдаги энг яхши кун

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Европа лигаси финалида "Тоттенҳем" "Манчестер Юнайтед"ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, 62 йилдан сўнг йирик халқаро совринни қўлга киритди. Ушбу ғалабадан кейин клуб сафида узоқ йиллардан бери ҳаракат қилиб келаётган Сон Хын Мин ўз фикрларини билдирди.

Биз чемпионликни анчадан буён кутамиз. Бу соврин бизнинг тинимсиз меҳнатимиз натижаси ҳисобланади. Бу ҳаётимдаги энг яхши кун”- деди ҳужумчи.

Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси сардори бундан 10 йил олдин "Байер"дан "шпорлар" таркибига кўчиб ўтган эди. У ўзининг профессионал фаолиятидаги биринчи совринини ютди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!