Сон Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин

CHERY AUTO

Сон Хён Миннинг "Тоттенхэм"даги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Tecno

talkSPORT нашрининг хабарига кўра, лондонликлар сардори бу ёзда клубини ўзгартириши мумкин. 32 ёшли ҳужумчига Саудия Про-лигасининг уч жамоаси бирдек қизиқиш билдирмоқда. Жанубий кореялик футболчи учун асосий даъвогар сифатида "Ал-Аҳли" кўрилмоқда, бироқ унга "Ал-Қадисийя" ва "Ан-Наср" жиддий рақобат қилмоқда.

Манбага кўра, ушбу уч клуб тажрибали ҳужумчини қўлга киритиш учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр. "Тоттенхэм" раҳбарияти эса футболчини ҳозирданоқ сотишни кўриб чиқмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Клуб вакиллари 30 ёшдан ошган футболчи учун бундай суммада таклиф олиш қийин деб ҳисобламоқда.

Ўтган мавсумда Сон барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!