Сўнгги мағлубият аламли бўлди. “Арсенал” саккиз футболчидан воз кечмоқда

“Арсенал” Премьер-лиганинг 2023 йилдаги охирги учрашувида ўртамиёна жамоаларидан бири “Фулхэм”дан мағлубиятга учраб, мусобақа пешқадамига айланиш имконини қўлдан чиқарди.

Микель Артета шогирдлари барча турнирлардаги охирги олтита учрашувдан атига биттасида ғалаба қозонди.

Клуб раҳбарияти таркибни тозалаш сиёсатига қўл урмоқчи. The Sun нашрининг хабар беришича, Седрик Соарешга янги битим берилмайди. Уни январдаёқ сотиб юборишмоқчи. Муҳаммад Эн-Нени билан ҳам худди шу вазият.

Микель Артета бундан буён Эмиль Смит Роу, Аарон Рамсдейл, Якуб Кивор ва Рейсс Нельсонга ҳам ўйин амалиёти бермоқчи эмас.

Эдди Нкетианинг “Арсенал”даги фаолияти ҳам охирига етиб қолди. Англия матбуотининг ёзишича, Томас  Парти ҳам “канонирлар” сафини тарк этиши лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!