Соннинг оила аъзолари ёш футболчиларга нисбатан қўполлик учун жаримага тортилди
"Тоттенхэм" ва Жанубий Кореа терма жамоаси футболчиси Сон Хин Миннинг оила аъзолари жаримага тортилди.
Жума куни Чхунчхон туман суди футбол мураббийи ва Соннинг отаси Сон Ун Чжунни, унинг иккинчи ўғли Сон Хин Юн ва яна бир мураббийни ўзининг футбол машғулот марказида ёш футболчиларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблаб, жарима тўлашга мажбур қилди.
Маълумотларга кўра, айбланувчилвр 3 млн вон (2220 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлашган. Шунингдек, уларнинг барчасига болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича 40 соатлик профилактик дастурдан ўтиш таклиф қилинди.
Фикрлар