Спалетти: "Мен ҳам бу ўйинимиздан хурсанд эмасман"
Лучано Спалетти Италиянинг "Евро-2024"дан чиқиб кетиши учун масъулиятни ўз зиммасига олди, аммо "азурри" устози жамоани тайёрлаш учун чекланган вақт уларнинг ёмон ўйин кўрсатишига ўз ҳиссасини қўшганини таъкидлаб ўтди.
"Баҳона бўлиб туюлса ҳам шуни айтишим керак. Бу мусобақадан олдин бошқа мураббийлар 20 ёки 30 та ўйин ўтказишган. Мен эса 10 та ўйинда иштирок этдим холос ва менда аллақачон яхшигина босим бор эди. "Кейин бизда бир нечта жароҳат олган футболчилар мавжуд эди, Швейцария эса адолатли тарзда ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди".
"Наполи"нинг собиқ бош мураббийи истеъфога чиқиш ниятида эмас, лекин жамоада вазият ўзгариши кераклигини тан олди ва шундай деди:
"Бу табиий савол, мендан шу ҳақида сўраганингиз, учун ўзингизни айбдор ҳис қилманг. Содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммамга олганим мен учун ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Футболчиларни ўзим танладим. Мен бу ёки Испанияга қарши ўйинимиздан мамнун эмасман. Қолган иккита баҳсдан қисман мамнунман", - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Спалетти билан шартнома 2026 йилгача амал қилади.
Фикрлар