Спалетти "Милан"ни бошқаришга розилик берди

"Интер" ва "Зенит"нинг собиқ бош мураббийи Лучано Спалетти "Милан"да иш бошлаши мумкин.

Маълум бўлишича, 60 ёшли мутахассис "россонерилар"ни бошқаришга розилик берган ва 3 йиллик шартнома бўйича келишиб олган.

Таъкидланишича, "Милан" раҳбарияти "Интер" билан Спаллеттининг 2021 йилгача амал қиладиган аввалги шартномасини бекор қилиш шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" А Сериянинг 7-туридан сўнг, 9 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

Аввал хабар берганимиздек, миланликларнинг номзодлари орасида Стефано Пиоли, Клаудио Раньери ва Руди Гарсия бор эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!