Спаллетти А Серия грандида иш бошлаш арафасида турибди

  • 26 май, 2021, 17:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Интер” ва “Рома” клубларининг собиқ устози Лучано Спаллетти янги мавсумдан бошлаб, яна А Серия жамоасида иш бошлаши мумкин.

Tecno

Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, 62 ёшли италиялик мутахассис билан “Наполи” музокаралар олиб бормоқда. Неаполликлар раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти.

Гаттузо “Наполи”ни 2019 йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа бу мавсум А Серияда 5-ўринни эгаллади.

Спаллеттининг сўнгги жамоаси “Интер” бўлган эди. У “нерадзуррилар” сафини 2019 йилда тарк этган ва шундан буён ишсиз ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!