Спаллетти Италияга қайтиши мумкин

"Наполи"ни тарк этган Лучано Спаллетти айни дам ишсиз бўлиб турибди. У бир мавсум ҳеч қайси клубни бошқармаслиги маълум бўлган. 

"FootMercato" нашри хабар беришича, италиялик мутахассис кейинги мавсумда "Ювентус"га бош мураббий бўлиши мумкин. Туринликлар Массимилиано Аллегрига сўнгги имконни бермоқчи. Агарда клуб кейинги мавсумни Чемпионлар лигасига қайтмаса, у ишдан олинади. 

Спаллетига Саудиянинг "Ал-Аҳли" клубидан ҳам таклиф келган, лекин мураббий буни рад қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!