Спаллетти рекорд ўрнатди

Италия А Сериясининг 19-турида “Наполи” сафарда “Салернитана” устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, бу ғалаба “Наполи” бош мураббийи Лучано Спалетти учун А Сериядаги 276-ғалаба бўлди. Шу тариқа 63 ёшли мутахассис миллий чемпионатлардаги ғалабалар сони бўйича мураббийлар орасида пешқадамга айланиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Лучано 2021 йилнинг ёзида “Наполи” бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

“Наполи” А Сериянинг 19-туридан сўнг 50 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб туришибди. Энг яқин таъқибчиси “Милан” билан орадаги фарқ 12 очкога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!