Спаллетти Хитойдан бўлган таклифни рад этди
Италиялик машҳур мураббий Лучано Спаллетти фаолиятини Хитойда давом эттиришни хоҳламади.
Tuttomercatoweb тарқатган хабарга кўра 60 ёшли мутахассис Чин ютининг "Гуанчжоу Фули" клубидан бўлган 3 йиллик таклифни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, Спаллетти фаолияти давомида "Зенит", "Рома" ва "Интер" каби жамоаларни бошқарган.
Маълумотларга қараганда гарчи Спаллетти истеъфога чиқарилган бўлсада “Интер” унга маошини тўлаб бормоқда.
Фикрлар