Спаллетти: "Йилдиз — ерлик футболчи эмас"
"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти Кенан Йилдизнинг "Наполи"га қарши ўйинини юқори баҳолади. Қанот ҳужумчиси ушбу учрашувда гол уриб, "Ювентус"нинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
"Йилдиз — ерлик футболчи эмас. Баъзан у атайлаб хатолар қилади, гўё оддий ўйинчи бўла оладими-йўқми, шуни текширгандек. Аммо у бундай бўла олмайди.
У ҳеч қачон оддий ўйинчига айланмайди, у барибир ерлик футболчи бўлмай қолаверади", — деди Спаллетти.



Фикрлар