Спаллетти: "Ювентус"нинг энг катта рақиби — унинг ўзи"

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоанинг ҳозирги муаммолари ҳақида фикр билдирди.

"Ҳаммаси ўзимизга бўлган ишончга бориб тақалади. Биз ўз салоҳиятимизга ишонишни қайта тикладик, аммо ишонч йўқолган пайтда муаммолар бошланади. Мен шундай ноаниқ узатмаларни кўрдимки, бундай хатоларни футболчиларим одатда умуман қилмайди. Улар ўзларини гўё тузоққа тушиб қолгандек ҳис қилишмоқда.

Ҳозирги асосий рақибимиз — бу ўзимиз. Агар психологик ва техник жиҳатдан айрим масалаларни ҳал қила олсак, имкониятларимизни намоён қиламиз. Аммо агар бизнинг даражамиз шу бўлса, у ҳолда мағлубиятлар давом этади ва жиддий натижалар учун кураша олмаймиз", — деди мураббий "DAZN" телеканалига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!