Спаллеттининг истеъфоси "Интер"га қанчага тушади?
Бор бундан аввалроқ “Интер” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти билан шартномани бекор қилиш бўйича ишларни бошлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 60 ёшли мутахассисни истеъфога чиқариш “нерадзуррилар”ни яхшигина молиявий зарар етказиши мумкин. Аниқроғи, агар “Интер” Спаллетти билан келишувни бекор қилса, унга нақд 25 млн евро товон пули тўлашига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” жорий мавсум А Серияни 4-ўринда якунлади ва Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Фикрлар