“Спартак” Ўруновнинг нархини эълон қилди!
“Спартак”ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов тезроқ ўзига янги жамоа топиши керак. Энг мақбул вариант сифатида легионеримизнинг “Уфа”га қайтиши айтилмоқда.
“Уфа” бош директори Ринат Шайбеков Остон Ўруновни олиб келиш бўйича иш бошланганини маълум қилди.
- Биз Ўруновни харид қилиш ҳуқуқисиз оддий ижарага олмоқчимиз. Бунгача биз “Спартак” раҳбариятига ўзбек футболчисини тўлиқ трансфер қилиш бўйича мурожаат этиб, бизга берилган суммани қайтаришни таклиф қилгандик. “Спартак” уч баробар кўп сўради. Биз уларга бир миллион евро бермоқчи эдик, москваликлар 3 миллион евро талаб қилди, - деди Ринат Шайбеков.
Ўрунов ёзги трансферлар вақтида “Спартак”га айнан “Уфа”дан олиб келинган ва москваликлар билан беш йиллик шартнома имзолаганди.
Фикрлар