"Специя" бош мураббийи бугунги ўйин олдидан нималар деди?

Бироздан сўнг Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Специя" клуби сафарда "Эмполи"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин олдидан "бургутлар" бош мураббийи Лука Готти ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўтган ўйиндаги футболчиларнинг ҳаракати менга маъқул келди. Аммо хатоларга йўқ қўйдик ва буни тўғрилашимиз лозим.

Биз 3 та ўйинда голсиз ўйин ўтказдик. Имкон қадар бу масалани тезроқ ҳал қилишимиз керак. 

Асосий таркибда ўзгаришлар қилишим табиий жараён. Мен баҳсга тайёр футболчиларни кўришим керак", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!