“Специя”га гол урган ҳужумчи аварияга учраб, қовурғаси синди (фото)

Италия чемпионатининг 30-турида Элдор Шомуродов ўйнаётган “Специя” ўз майдонида “Лацио”дан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Учрашувда ҳисобни очган Чиро Иммобиле Римга қайтганидан кейин автоҳалокатга учради.

Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, “Лацио” сардори  бошқарувидаги машина трамвай билан тўқнашган.  Бу вазиятда тамвай ҳайдовчиси йўл қоидасини бузган.

- Трамвай светофорнинг қизил чироғида ўтди. Бахтимга ҳаммаси яхшилик билан тугади. Қўлим оғрияпти холос,  - деди Чиро Иммобиле.

photo_2023-04-16-11.31-pic_32ratio_1200x800-1200x800-42533

Аввалига 33 ёшли футболчи қўлидан енгил жароҳат олгани айтилганди. Бироқ, ўтказилган тиббий кўрик натижаси Иммобиледа хавотирга асос бўладиган жароҳат борлигини аниқлади.

Маълумотларга қараганда, тўқнашув чоғида Чиронинг умуртқа поғонасига шикаст етган ва қовурғаси сингган. Энди тажрибали ҳужумчи даволанишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!