Спорт гимнастикаси. Терма жамоамиз Осиё чемпионатида жамоавий баҳсларда медалларга эга чиқди

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимизда  Спорт гимнастикаси бўйича аёллар ўртасидаги  Осиё чемпионати старт олди.

Мусобақанинг биринчи кунида жамоавий кўпкураш баҳслари бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз бронза медалини қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, ушбу йўналишда фақат олтин медаль эгаларигина Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади. Қизларимизнинг 5 та машқдан сўнг кўрсатган натижалари :

Лобар Амриллаева  46,898

Александра Шевченко 48.465

Одинахон Робиджонова  45,732

Дилдора Арипова таяниб сакрашни якунлай олмади ва шу сабабли унинг кўпкурашнинг қолган машқларидаги натижалари ҳисобга олинмади.

1-ўрин Хитой

2-ўрин Шимолий Корея

3-ўрин Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!