SPORTS.uz Белград-2021: Эртага жаҳон чемпионатида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчиларнинг номи маълум
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Эртага, 28 октябрь куни уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Дастлаб, Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) АҚШ вакили Жамал Херлейга қарши рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 16:15дан сўнг бошланади.
Оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов (+92 кг) эронлик Пуриа Амири билан жанг ўтказади. Бу жанг тахминан 19:30дан кейин старт олади.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) эса фаластинлик Ахмед Харара билан рингга чиқади. Биз учун куннинг охирги жанги тахминан 22:50га яқин бошланади.
Фикрлар