SPORTS.UZ мухбири Валерий Карпиннинг эътиборини Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўртасидаги финал ўйинига қаратди
Аввал хабар берганимиздек, россиялик таниқли мутахассис, Россия терма жамоаси ҳамда “Ростов” клуби бош мураббийи Валерий Карпиндан Sports.uz мухбири Шуҳратбек Жўраев эксклюзив интервью олди.
Маълумки, ҳозирда барчамизнинг диққат эътиборимиз 19 июнь куни U-23 Осиё Кубоги финалига қаратилган. Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўта муҳим учрашувда майдонга тушади.
Шу боисдан Валерий Георгиевичнинг эътиборини бўлажак учрашувга қаратдик.
- Агар хабарингиз бўлса, юртимизда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Сизда ушбу мусобақани кузатиш имконияти бўлдими?
- Шахсан ўзим мусобақани кузатмаяпман. Лекин бизнинг клубда спорт бўлими ва скаут ходимлари кузатиб боришади. Яъни, клубимизнинг селекция ва скаутлар бўлимида ишлаётганлар мана шундай мусобақаларни диққат билан кўришади.
- 19 июнь куни Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Скаутларингизга ўзбек терма жамоаси таркибида иқтидорли футболчилар тўп суришини ва уларни кузатишлари кераклигини айтиб қўйинг...
- Албатта, финал ўйинини бизнинг скаутларимиз диққат билан кузатишади. Бундан асло ташвиш чекманг.
Тез орада Карпин билан бўлиб ўтган суҳбатни Sports.uz сайтида ўқийсиз!
Фикрлар