SPORTS.uz'да жаҳон чемпионати кундалиги (21-сон)

Қатардаги жаҳон чемпионати охирлаб қолди. SPORTS.uz сайти ижодкорлари ушбу мундиал кундалигини тақдим этади.

Учинчи ўрин учун баҳсда тажриба иштиёқдан устун келди. Бироз толиққан Марокаш Хорватияга енгилди. Аммо улар тарих яратди. Реграги шогирдлари Қатардаги мундиални анча вақт унутмайди. Загребда эса байрам авжида.

Хорватия - Марокаш 2:1

Хорватия ва Марокаш ўртасида кечган беллашувда европаликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди ва мундиал бронза медалларига эга чиқди.

7-дақиқада хорватлар футболчиси Йошко Гвардиол ҳисобни очди. У ажойиб комбинациядан сўнг тўпни боши билан дарвозага жойлаб, ўз номини таблога ёздириб қўйди. Аммо орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас, африкаликлар мувозанатни тиклади. Дари худди рақиблар амалга оширган ижро сингари гол уришга муваффақ бўлди.

QATAR-2022 Morocco vs Portugal-050

42-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Оршич супер зарбаси билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ясин Буну бироз олдинроққа чиқиб қолгани боис ҳар қанча ҳаракат қилмасин тўпни қайтара олмади. Бу учрашувдаги сўнгги гол бўлиб қолди ва Далич шогирдлари мундиалда 3-ўринни қўлга киритди.

Хорватия ўз тарихида иккинчи бор бронза медалига эга чиқди. Бунга қадар улар 1998 йилда ўтказилган мундиалда ушбу натижага эришган. Шунингдек, улар 2018 йилдаги мундиал кумуш медали соҳиби ҳисобланади.

Охирги 11 та мундиалда учинчи ўринни Европа жамоалари қўлга киритиб келмоқда.

Сўнгги Европа қитъасида бўлмаган бронза медаль соҳиби Бразилия ҳисобланади. 1978 йили Аргентинада ўтган ЖЧда "пентакампеонлар" учинчи ўринни эгаллаганди.

Хорватия яна бир бор ЖЧда бу сафар бронза медалларга эга чиқди. Мундиалда мухлислар "ёқимтой"ига айланган Марокаш эса шу нотада мусобақа билан хайрлашди!

QATAR-2022 Morocco vs Portugal-022

Гвардиол Марокашга урган голи билан Хорватия тарихида мундиалда гол урган энг ёш футболчига айланди. Ҳозирда у 20 ёш-у 328 кунлик.

33 ёшли Иван Перишич сўнгги учта мундиалда "гол+пас" тизимида 11 балл тўплади (6 та гол ва 5 та голли узатма). Бу кўрсаткич бўйича хорватдан фақат Месси (10 та гол ва 6 та голли узатма) олдинда.

Қатардаги мазкур турнир хорватлар учун олтинчиси бўлди. Хорватия 1998 йилдан бери биринчи марта нуфузли мусобақанинг плей-офф босқичи баҳсларининг асосий бўлимларида ғалаба қозонди. Ўша йили хорватлар бронза медали учун баҳсда Нидерландия терма жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этганди. Шундан сўнг "шашкачилар" кетма-кет еттита мундиал учрашувлари ва учта Европа чемпионати доирасидаги баҳсларнинг плей-офф босқичлари асосий вақтларида ғалаба қозонишни уддалай олмаганди.

Хорватиянинг ушбу муваффақияти мамлакат пойтахти Загреб кўчаларида нишонланди.

DSC04625

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
muslimbekjon raximov
18/12/2022 14:29
argintina va messi chempion olga messi olga argintina